Сардор Милано Англиянинг X-Factor лойиҳасига таклиф этилди


«Главная сцена» лойиҳаси ғолиби Сардор Миланони Англиянинг X-Factor шоусидан таклиф олди. Бу ҳақда «Uz24»га асосланиб «Дарё» нашри хабар бермоқда.
Қўшиқчи «Главная сцена» ва X-Factor лойиҳаларида қатнашиш учун талабномаларни баравар жўнатганди. Энди уни тинглаб кўриш учун Англиядан таклиф келди.
2004 йилдан бошлаб эфирга узатилаётган Британиянинг X-Factor телевизион шоу дастури мухлислар ўртасида катта шуҳратга эришган.
Ўзбекистонлик Сардор Милано «Главная сцена» лойиҳасидаги иштироки ва ғалабасидан сўнг кенг оммага танилди.






























Изоҳлар 0
…