Мудҳиш ЙТҲда 2 нафар қиз вафот этди

Мудҳиш ЙТҲда 2 нафар қиз вафот этди
Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида 18 сентябрь куни «Lacetti» ва «Nexia» иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Қашқадарё вилоят ЙҲХБ маълумотига кўра, шу куни соат 17:20 атрофида «Lacetti» ўз йўналишида ҳаракатланиб келаётган «Nexia»нинг йўлига чиқиб кетган ва машиналар тўқнашган. ЙТҲ оқибатида «Nexia»да бўлган 2 нафар йўловчи қиз оғир тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.

Қайд этилишича, туман ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар