Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати пасайиши кутилмоқда

Бугун Ўзбекистонда қуруқ ва иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Кундузги ҳарорат 34-39 даража атрофида бўлади, шимолда, жанубда ва чўл зонасида 40-42 даражагача исийди, бу ўртача кўп йиллик қийматлардан 4-7 даражага юқоридир.
«Ўзгидромет» хабарига кўра, эртадан мамлакат ҳудудига Волгабўйи районларидан салқин ҳаво оқими кира бошлайди. Бу ҳаво оқими бутун иш ҳафтаси давомидаги об-ҳавони белгилайди. Республика ҳудудининг катта қисмида об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади, фақат 16-17 июнда тоғли ҳудудларда айрим жойларга қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 16-17 июнда республиканинг айрим жойларида шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши, шиддат билан эсганда секундига 23-28 метргача етиши мумкин.
16 июнда Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида кундузги ҳарорат 30-35 даражагача пасаяди. Республиканинг қолган ҳудудларида иссиқ об-ҳаво сақланиб туради, кечаси 17-22 даража, кундузи 34-39 даража, жанубда ва чўл зонасида 40-42 даражагача иссиқ бўлади.
17-19 июнда салқин ҳаво бутун республика ҳудудига тарқалади, ҳарорат қулай кўрсаткичларгача пасаяди, кечаси 15-20 даража, кундузи 30-35 даража атрофида бўлади, бундай ҳарорат меъёрга яқиндир.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!«Ўзгидромет» хабарига кўра, эртадан мамлакат ҳудудига Волгабўйи районларидан салқин ҳаво оқими кира бошлайди. Бу ҳаво оқими бутун иш ҳафтаси давомидаги об-ҳавони белгилайди. Республика ҳудудининг катта қисмида об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади, фақат 16-17 июнда тоғли ҳудудларда айрим жойларга қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 16-17 июнда республиканинг айрим жойларида шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши, шиддат билан эсганда секундига 23-28 метргача етиши мумкин.

Изоҳлар 0
…