Пскентдаги ЙТҲ оқибатида пиёда вафот этди

Пскентдаги ЙТҲ оқибатида пиёда вафот этди
28 сентябрь куни, тахминан соат 00.30ларда Тошкент вилоятининг Пскент туманида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, деб ёзади Qalampir.uz нашри.

Туман ҳудудидан ўтган Гулистон−Бўка−Ангрен−Қўқон йўналишдаги йўлнинг 119-километрида пиёданинг ўлими билан якунланган ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар берди.

ГАЗ-3102 русумли автомашина ҳайдовчиси йўлда кетаётиб, 50−55 ёшлардаги эркак кишини уриб юборган, натижада пиёда воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган.

Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар