Қашқадарёда «BMW» ва «Дамас» иштирокида ЙТҲ содир бўлди

2023 йил 18 февраль куни соат тахминан 19:40ларда, давлат аҳамиятидаги «Китоб-Шаҳрисабз» автомобиль йўлининг 5 км.да ЙТҲ содир бўлди.
Маълум қилинишича, ҳайдовчи С.Т. бошқарувида бўлган «BMW» русумли автомобилини Шаҳрисабз шаҳар Истиқлол кўчасидан, Ипак йўли кўчасининг «Арабон» буюм бозори рўпарасидаги кесишган чорраҳа томон бошқариб бориб рўпарасидан қарама-қарши йўналишдан ҳаракатланиб келаётган, ҳайдовчи К.Л. бошқарувида бўлган «Дамас» русумли автомобилининг ҳаракат йўлига чиқиб кетиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Натижада «Дамас» русумли автомобилида йўловчи сифатида келаётган А.А. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ТБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






























Изоҳлар 0
…