Жиззахда юк автомашиналари тўқнашиб кетди

Жиззахда юк автомашиналари тўқнашиб кетди
Кеча, 21 июнь куни Олмаота-Тошкент-Термиз халқаро автомобил йўлининг Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани ҳудудидан ўтувчи қисмида ҳаракатланиб кетаётган «ДАФ» юк автомашинасининг тормози ишламай қолган.

Юк машинаси йўлнинг тик нишаблик қисмидан тушаётган бўлган. Оқибатда олдиндаги «Газ-53» ва «Исузу» юк автомашиналарига урилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган. Натижада «Исузу» ҳайдовчиси автомобиль салонида қисилиб қолган.

Воқеа жойига етиб келган вилоят ФВБ ёнғин-қутқарув отряди ходимлари махсус ускуналар ёрдамида ҳайдовчини қутқариб қолган.

Ҳозирда ҳайдовчининг аҳволи яхшилиги айтилган.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар