Uzum Market йиллик савдо ҳажми 500 млн доллардан ошганини маълум қилди

Ўзбекистонда электрон савдо кичик ва ўрта бизнес учун муҳим савдо майдонига айланиб бормоқда. Uzum Market платформасида бугунги кунда 18 мингдан ортиқ сотувчи фаолият юритмоқда, уларнинг 90 фоизи кичик ва ўрта бизнес вакилларидир.
Платформа маълумотларига кўра, йиллик савдо ҳажми, яни GMВ 500 млн доллардан ошган. Бу кўрсаткич бир йил ичида 1,5 баравар ўсган.
Буюртмалар сони 34 млн тага етган. Сотувчилар айланмаси эса йиллик ҳисобда 60 фоизга кўпайган.
Фаол сотувчилар сони 32 фоизга ошган. Платформадаги товарлар ассортименти, яни СКУ кўрсаткичи ҳам 25 фоизга кенгайган.
Uzum Market тадбиркорларни ўқитиш йўналишини ҳам ривожлантирмоқда. Uzum Селлерс Академй курсларида 9 минг киши таҳсил олган. Компания маълумотига кўра, ушбу курсларни тугатган тадбиркорларнинг даромади ўртача 3,5 бараваргача ошади.
Янги кадрлар тайёрлаш мақсадида «Uzum Market менежери» йўналиши бўйича махсус курс ҳам ишга туширилган. Бу орқали электрон савдо соҳасида ишлай оладиган мутахассислар тайёрлаш кўзда тутилган.



























Изоҳлар 0
…