Эрон президенти халқидан узр сўради

Эрон президенти халқидан узр сўради
Фото: «Fair.ru»
Эрон президенти Ҳасан Руҳоний ҳокимиятда бўлган вақтидаги хатолари учун ватандошларидан узр сўради.
Давлат раҳбари ўз лавозимини 3 августда тарк этади.

«Сиёсатимизда хато ва камчиликларга йўл қўймасликка ҳаракат қилдик. Мабодо улар бўлган тақдирда ҳам, мен бунинг учун халқдан кечирим сўрайман», — деди Руҳоний.

Аҳоли мамлакатдаги турмуш даражасидан норози.

Руҳонийнинг таъкидлашича, Эрон AҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп жорий этган санкциялар босими остида бўлган. У ўз ватандошларини шуни инобатга олиб нималарга эришилганига эътибор беришга чақирди.

Иброҳим Раиси — Эроннинг янги президенти. У 18 июль куни бўлиб ўтган сайловларда ғалаба қозонди.
Руҳоний 2013 йили Эронда давлат раҳбари лавозимини эгаллаганди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар