Польшада чўчқалар ўз хўжайинини еб ташлади

Польшада чўчқалар ўз хўжайинини еб ташлади
Польшалик қариянинг юраги ҳуруж қилганидан сўнг у боқаётган 12 чўчқа хўжайинини еб ташлади. Бу ҳақда The Sun нашри хабар берди.
71 ёшли қариянинг жасади қолдиқларини унинг қўшниси топган. У Янги йил байрамидан сўнг қўшнисини хабар олмоқчи бўлиб уйига кирган.

"Уни охирги марта 31 декабрь куни қудуқдан сув олгани борганда кўришган", - деди прокуратура матбуот котиби.
Прокуратуранинг айтишича, қарияни қудуқ атрофида ўтлаб юрган оч чўчқалар еб ташлаган.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар