Вайрона остидаги 32 соат: 12 ёшли Фабиананинг табассуми интернетни ларзага солди

Венесуэладаги зилзиладан кейин 12 ёшли Фабиана Бланко вайроналар остида қолиб кетди. BBC маълумотига кўра, қизалоқ тахминан 32 соат давомида сувсиз ва егуликсиз ҳолатда ёлғиз қолган.
Қутқарувчилар уни топиш учун узоқ вақт ҳаракат қилган. Ниҳоят, вайрона орасидан кичик тешик очилган ва шу орқали Фабиана билан алоқа ўрнатилган.
Видеода қизалоқнинг ўша тешикдан жилмайиб қараб тургани кўринади. Бу лаҳза интернетда тез тарқалиб, кўплаб фойдаланувчилар томонидан умид рамзи сифатида баҳоланди.
Фабиана вайроналар остида турган вақтда телефонидан ҳам фойдаланган. У яқинлари унинг қаердалигини билиши ва қутқарувчилар етиб келиши учун видео ёзиб қолдирган.
Қизалоқнинг тирик топилиши зилзила оқибатларини ёритаётган оммавий ахборот воситаларида алоҳида эътиборга тушди. Унинг қутқарилиш тарихи оғир вазиятда ҳам умид сақланиб қолиши мумкинлигини кўрсатди.






























Изоҳлар 0
…