Покистонда беш экипаж аъзоси бўлган юк самолёти радардан йўқолди

Покистонда беш экипаж аъзоси бўлган юк самолёти радардан йўқолди

Покистонда K2 Аирвайс авиакомпаниясига тегишли Boeing 737-400 юк самолёти Шаржадан Карачига парвоз вақтида радардан йўқолди. Самолёт бортида беш нафар экипаж аъзоси бўлган, деб хабар беради Anhor.uz.

Маълумотларга кўра, ҳаво кемаси Карачи ғарбида, Араб денгизи узра радарлардан йўқолган. Алоқа узилишидан олдин учувчи навигация тизимида муаммо борлиги ҳақида хабар берган.

Покистон аэропортлари бошқармаси радарлар самолётнинг кескин пастлагани ва йўналишини тўсатдан ўзгартирганини қайд этганини маълум қилди. Шундан кейин экипаж билан алоқа узилган.

Фlightрадар24 сервиси дастлабки АДС-Б маълумотлари эҳтимолий авиаҳалокатни кўрсатиши мумкинлигини билдирган. Бироқ самолёт қулагани ҳозирча расман тасдиқланмаган.

Воқеа эҳтимол қилинган ҳудудга Покистон Ҳарбий-денгиз ва Ҳарбий-ҳаво кучлари жалб этилди. Қидирув ишларида ПНС Зулфиқар ҳарбий кемаси, Сааб 2000 Эриее узоқ масофали радиолокацион кузатув самолёти ва Покистон миллий кема қатнови корпорациясига қарашли Лаҳоре тижорат кемаси иштирок этмоқда.

Boeing 737-400 аввал йўловчи самолёти сифатида фойдаланилган. 2012 йилда у юк ташиш учун қайта жиҳозланган.

Покистондаги сўнгги йирик авиаҳалокат 2020 йилда Карачи аэропортига қўниш вақтида Пакистан Интернатионал Аирлинес самолёти қулаши билан боғлиқ эди. Ўшанда бортдаги 99 кишидан икки нафари омон қолган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар