YouTuber фалажланган отаси учун робот ногиронлар аравачасини яратди

Машҳур YouTuber фалажланган отасининг ҳаётини енгиллаштириш мақсадида тоғли ва нотекис йўлларда ҳам бемалол ҳаракатлана оладиган инновацион робот ногиронлар аравачасини ясади. Қурилма қисқа вақт ичида ижтимоий тармоқларда катта қизиқиш уйғотди.
Лойиҳа Хитойнинг Unitree компанияси ишлаб чиққан ит кўринишидаги робот платформаси асосида яратилган. Муаллиф роботни отасининг эҳтиёжларига мослаштириш учун унга махсус ўриндиқ, бошқарув тутқичлари ҳамда тунги вақтда ҳаракатланиш учун фара ўрнатган.
Бундан ташқари, роботнинг дастурий таъминоти ҳам қайта ишлаб чиқилган. Натижада қурилма зиналар, нотекис йўллар ва мураккаб рельефларда оддий ногиронлар аравачасига қараганда анча эркин ҳаракатлана олади.
Муаллифнинг таъкидлашича, лойиҳа ҳали синов босқичида. Робот айрим ҳолатларда мувозанатини йўқотиб йиқилиб қолиши мумкин. Шунга қарамай, у қурилмани янада такомиллаштириш, хавфсизлик тизимини кучайтириш ва уни кундалик фойдаланиш учун ишончли транспорт воситасига айлантириш устида ишлашни давом эттирмоқда.






























Изоҳлар 0
…