Парижда ўсмир “божхона пости” очди: одамлар 2 евро тўлашга мажбур бўлди

Парижда ўсмир “божхона пости” очди: одамлар 2 евро тўлашга мажбур бўлди

Парижда 14 ёшли ўсмир билан боғлиқ ғалати воқеа жамоатчилик эътиборига тушди. “Божхоначи Ҳамза” лақаби билан танилган ўсмир Сен-Мартен канали атрофида ўзига хос “божхона пости” ташкил қилиб, ўтиб кетаётган фуқаролардан 2 евро талаб қилгани айтилмоқда.

Тўламаганлар эса унинг “жазоси”га учраган — ўсмир уларни сув пистолети билан ҳўллаган. Маҳаллий ОАВга кўра, у одамларни каналга итариш, уйга бостириб кириш ва ўғрилик каби ҳолатлар бўйича ҳам гумон қилинмоқда.

Хабарларга кўра, Ҳамза 27 июндан бери бир неча бор қўлга олинган. Бироқ у бундан афсусланмаганини, аксинча, “қамоқхонада кондиционер бор эди”, дея киноя қилган.

Ушбу воқеа Францияда вояга етмаганлар жиноятчилиги, тарбия, хавфсизлик ва миграция мавзуларини яна кун тартибига олиб чиқди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nigina Zarqarayeva
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар