Ҳиндистонда даҳшатли кўчки: туннель қурилиши лой остида қолди

Ҳиндистонда даҳшатли кўчки: туннель қурилиши лой остида қолди

Ҳиндистоннинг Керала штатида кучли ёғингарчилик ортидан йирик кўчки юз берди. Ҳодиса Меппади қишлоғи яқинидаги туннель қурилиши олиб борилаётган ҳудудда содир бўлган.

Кузатув камераларига тушган кадрларда тоғ ёнбағридан улкан лой ва тош массаси пастга ёприлгани кўринади. Бир неча сония ичида қурилиш майдони лой остида қолган, юк машиналари ва бошқа техникалар ҳам кўчки оқимига тушиб кетган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида камида 3 киши ҳалок бўлган. Яна 6 нафар ишчи тирик ҳолда қутқарилган. Бироқ вайроналар остида яна одамлар қолган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

Қутқарув ишлари давом этмоқда. Мутахассислар ҳодисага кучли ёғингарчилик сабаб бўлганини тахмин қилмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nigina Zarqarayeva
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар