Ўлик ҳайвонлар орасида яшаб келган икки нафар бола топилди

АҚШнинг Филадельфия шаҳрида ўтказилган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар рейди давомида аянчли ҳолат аниқланди. ФБР ходимлари шаҳарнинг шимоли-шарқий қисмидаги уйлардан бирида ўта оғир санитария шароитида яшаб келаётган икки нафар болани топди.
Дастлабки маълумотларга кўра, тинтув вақтида уй ичида бир нечта ўлик мушук ва камида битта ўлик итнинг жасади аниқланган. Манбалар болалар узоқ вақт давомида айнан шу оғир шароитда яшаб келган бўлиши мумкинлигини билдирмоқда.
Воқеа юзасидан ҳуқуқ-тартибот идоралари суриштирув бошлаган. Мутахассислар уйда болаларнинг яшаш шароити, уларнинг соғлиғи ва парвариши билан боғлиқ барча ҳолатларни ўрганмоқда.
Болалар хавфсиз жойга олиб чиқилган бўлиб, уларга зарур тиббий ва психологик ёрдам кўрсатилаётгани айтилмоқда. Ҳозирча воқеа юзасидан расмий идоралар батафсил маълумот бермаган, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.






























Изоҳлар 0
…