Бепул операция қилинган бемор шифокорга хўроз ва товуқ совға қилди

Бепул операция қилинган бемор шифокорга хўроз ва товуқ совға қилди

2021 йилда Боливиянинг Тариха шаҳрида юз берган воқеа бутун дунё ижтимоий тармоқларида миллионлаб инсонларнинг эътиборини тортган эди. Бунга сабаб камбағал бемор ва шифокор ўртасидаги самимий миннатдорлик ҳикояси бўлди.

Уролог Альваро Рамалё Замора моддий аҳволи оғир бўлган кўплаб беморларни, жумладан, 80 ёшли деҳқон Педро Кинтанани ҳам мутлақо бепул операция қилган. Шифокор бунинг эвазига ҳеч қандай ҳақ олмаган.

Операциядан сўнг Педро Кинтана шифокорга ўзининг энг қиммат бойлиги деб билган совғасини олиб келган. У миннатдорлик рамзи сифатида бир хўроз ва бир товуқни ҳадя қилган.

Альваро Рамалё Замора ушбу совға билан тушган суратини ижтимоий тармоқдаги саҳифасига жойлаб, бу унинг фаолияти давомида олган энг самимий ва қадрли совғалардан бири эканини ёзган. Унинг таъкидлашича, беморнинг чин дилдан билдирган миннатдорлиги ҳар қандай моддий мукофотдан ҳам қимматлироқ бўлган.

Мазкур сурат қисқа вақт ичида бутун дунёга тарқалиб, миллионлаб фойдаланувчиларнинг эътирофига сазовор бўлди. Кўпчилик шифокорнинг инсонпарварлиги ва беморнинг самимий миннатдорлигини эзгуликнинг ёрқин намунаси сифатида баҳолаган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар