Европа Иттифоқи Венесуэлага 5 миллион евро ёрдам ажратди

Европа Иттифоқи Венесуэлага 5 миллион евро ёрдам ажратди

Европа Иттифоқи кучли зилзиладан жабр кўрган Венесуэлага шошилинч ёрдам сифатида 5 миллион евро ажратди. Бу ҳақда ЕИ дипломатияси раҳбари Кая Каллас Венесуэла вице-президенти Делси Родригес билан телефон орқали мулоқотдан сўнг маълум қилди.

Калласнинг айтишича, Европа фуқаролик муҳофазаси механизми ишга туширилган. Иттифоққа аъзо бир қатор давлатлар Венесуэлага қидирув-қутқарув гуруҳлари, ўт ўчирувчилар ва тиббий ходимларни юборган.

Шунингдек, Европанинг "Copernicus" сунъий йўлдош тизими ҳам қутқарув ишларига жалб этилган. У табиий офатдан энг кўп зарар кўрган ҳудудларни аниқлаш ва ёрдам етказиш жараёнини мувофиқлаштиришга кўмаклашмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nigina Zarqarayeva
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар