Қозоғистонда ёқилғи қуюш шаҳобчасида машина ичидаги одамлар билан бирга ёниб кетди

Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятидаги газ қуйиш шохобчасида автомобиль ёниб кетиши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди.
Маълум қилинишича, ҳалок бўлганларнинг икки нафари вояга етмаган болалар бўлган.
Ёнғин тахминан 8 дақиқа ичида ўчирилган ва оловнинг атрофга тарқалиб кетишига йўл қўйилмаган.
Ёнғин бартараф этилгач, автомобиль салонидан 3 нафар кишининг жасади топилган. Яна бир киши оғир жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.
Ҳозирда ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда ва тергов ишлари олиб борилмоқда.






























Изоҳлар 0
…