Россиялик шахс масжидда Қуръон нусхаларини ёқиб юборди (видео)

Кабардин-Балқор фуқароси масжидда Қуръоннинг бир неча нусхасини ёқиб юборди.
Baza телеграм канали хабарига кўра, 2 июлга ўтар кечаси «Чегем иккинчи» қишлоғидаги масжидга бир киши кирган. У Қуръоннинг бир нечта нусхасини йиғиб, уларга бензин сепиб, ёқиб юборган.
Масжидда ҳали одамлар бор эди ва улар ёнғинни тезда ўчиришга муваффақ бўлишган.
Эркак ҳибсга олинган. У полицияга ўзининг ҳаракатларида диний маъно йўқлигини, унинг «бошида янграган овозлар» унга шундай қилишни уқтирганини айтган.
Тахминларга кўра, эркак руҳий жиҳатдан беқарор ва маст ҳолатда бўлган, деб ёзади «ТАСС».






























Изоҳлар 0
…