Ўрмонда адашган қиз ўн саккиз кундан кейин топилди

Россиянинг Бурятиясида, ўрмонда қутқарувчилар деярли уч ҳафта олдин адашиб қолган қизни топишди. Бу ҳақда Бурят республикаси қидирув-қутқарув хизмати хабар берди.
Тункин туманида яшовчи, 1994 йилда туғилган фуқаро 1 июн куни ўрмон ўсимликларини териш учун ўрмонга борган.
Натижада, у ёлғиз ўрмонда 18 кун ўтказишга мажбур бўлди.
Қутқарувчилар уни 20 июнь куни топишган, бунгача 130 квадрат километрдан ортиқ ўрмонни кезиб чиқишган.
Қиз қониқарли ҳолатда шифокорларга топширилди.






























Изоҳлар 0
…