Бахтиёр Саидов ва Анналена Бербок ҳамкорликни чуқурлаштириш тўғрисидаги декларацияни имзолади

Фото: Dunyo
Берлинга ташриф буюрган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ГФР ТИВ раҳбари Анналена Бербок билан музокаралар ўтказди.
«Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок Хоними Олиялари билан учрашишдан мамнунмиз», - деб ёзди Бахтиёр Саидов ўзининг Telegram-каналида.
Олий даражадаги музокаралар арафасида Ўзбекистон – Германия кун тартибидаги кенг кўламли масалалар муҳокама қилинди.
Охирги 6 йилда савдо айланмаси ҳажми ҳамда қўшма корхоналар сони 2 баробар, тўғридан тўғри хорижий инвестициялар эса 10 баробар ошди.
«Биз Ўзбекистон ва Германия ҳукуматлари ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни чуқурлаштириш тўғрисидаги Декларацияни ҳам имзоладик», деди Бахтиёр Саидов.






























Изоҳлар 0
…