Янги йил арафасида Coca-Cola юк машинасига ортилган ичимликлар Тошкентдаги Grand Mir меҳмонхонаси қаршисида тўкилди


Тошкентнинг Шота Руставели ва Миробод кўчалари кесишмасидаги айланада Coca-Cola юк машинасига ортилган маҳсулотлар тўкилиб кетди. Бу ҳақда Дарё нашри хабар берди.
Ҳодиса натижасида айлана атрофида кичик тирбандлик юзага келган. Суратда йўлга тўкилган шиша идишлар чил-чил сингани, унинг қолдиқлари йўлнинг маълум бир қисмини эгаллаб олганини кўриш мумкин.
Ҳодиса қандай юз бергани, унинг бошқа иштирокчилари ва жабрланувчилар ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.






























Изоҳлар 0
…