Ўзбекистонда келаси ҳафта бошидан салқин тушиши кутилмоқда

Ўзбекистонда 17—18 сентябрь кунлари қуёшли ва жуда илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳарорат кундузи 35-37 даражагача кўтарилади, деб хабар бермоқда «Ўзгидромет».
Шу билан бирга, 17 сентябрь, жума кунидан бошлаб Волга бўйи ҳудудларидан совуқ антициклон кириб келиши бошланиши маълум қилинди.
Шанба кунига келиб ҳарорат 30-33 даражагача, Устюртда 23-26 даражагача пасаяди. Шимолда ва чўл ҳудудларида шамол тезлиги 15-20 метр/секундгача кучайиши кутилмоқда.
19 сентябрь, якшанба кунидан бошлаб совуқ фронт кириб келишида қуруқ ва салқин ҳаво Ўзбекистоннинг барча ҳудудига тарқалади. Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кундуз куни 32-35 даражагача, Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида 22-27 даражагача бироз пасаяди.
Кейинги ҳафтанинг бошида эса совуқ антициклон таъсири кучаяди. Бутун ҳудудда ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати барча жойларда иқлимий меъёрларгача пасаяди, кечалари ва эрталабки соатларда 10-13 даражани, кундуз кунлари 26-29 даражани ташкил этади.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Шу билан бирга, 17 сентябрь, жума кунидан бошлаб Волга бўйи ҳудудларидан совуқ антициклон кириб келиши бошланиши маълум қилинди.

Изоҳлар 0
…