Ҳафта давомида қуруқ ва қуёшли об-ҳаво кузатилади

Ҳафта давомида қуруқ ва қуёшли об-ҳаво кузатилади
Ҳафтанинг биринчи ярмида Ўзбекистон ҳудуди шимолий Урал районларидан кирган антициклоннинг нисбатан совуқ чегараси таъсирида бўлади.
«Ўзгидромет» хабарига кўра, бутун республика бўйича об-ҳавонинг қуруқ ва асосан қуёшли бўлиши кутилмоқда.

Антициклон чегарасининг таъсири натижасида тунда ҳаво совийди ва 2-5 даража илиқ атрофида бўлади. Кундузи қуёш нурлари ҳавони аста-секин иситади ва ҳарорат 12-15 даражагача илийди.
Қайд этилишича, бу март ойининг биринчи ярми учун ўртача кўп йиллик кўрсаткичларга яқиндир.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар