Ҳарорат 60 даражага яқинлашди: мутахассислар огоҳлантирди

Ҳарорат 60 даражага яқинлашди: мутахассислар огоҳлантирди

Ўзбекистонда аномал иссиқ кузатилмоқда. Айни пайтда Қорақалпоғистонда қуёш остида турган автомобил салонидаги ҳарорат деярли 60 даражага етгани қайд этилди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, бундай жазирама инсон саломатлиги учун жиддий хавф туғдириши мумкин.

Шу муносабат билан фуқароларга яқинлашаётган 4–5 соат давомида имкон қадар очиқ ҳавога чиқмаслик тавсия этилмоқда. Зарурат бўлмаганда қуёшнинг тик нурлари остида узоқ вақт қолмаслик, кўпроқ сув ва бошқа суюқликлар истеъмол қилиш муҳим экани эслатилди.

Айниқса, кексалар, болалар, ҳомиладор аёллар ҳамда сурункали касалликларга чалинган фуқаролар жазирама пайтида салқин жойларда бўлиши, жисмоний зўриқишдан сақланиши тавсия этилади.

Шунингдек, мутахассислар автомобилда болалар ёки уй ҳайвонларини ҳатто қисқа муддатга ҳам ёлғиз қолдирмаслик кераклигини таъкидламоқда. Чунки ёпиқ автомобил салонидаги ҳарорат жуда қисқа вақт ичида ҳаёт учун хавфли даражагача кўтарилиши мумкин.

Фуқароларга куннинг энг иссиқ вақтларида эҳтиёт чораларига қатъий амал қилиш ва ўз саломатлигига бефарқ бўлмаслик тавсия этилди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар