Ўзбекистонда 42 та янги ГЭС қурилади

Ўзбекистонда 42 та янги ГЭС қурилади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев "2017-2021 йиллар учун Гидроэнергетикани ривожлантириш дастури тўғрисида"ги Фармонни имзолади. Бу ҳақида Президентнинг матбуот хизматида хабар берилди.

Фармонда республикадаги гидроэнергетика соҳасининг ривожидаги устувор йўналишлар белгилаб берилди, хусусан:

- экологик соф қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг қўллаш ҳисобига электроэнергия соҳасида янги ишлаб чиқариш қувватларини изчил яратиш ва мавжудларини модернизация қилиш;

- йирик, ўрта, кичик ва микро-гидроэлектр станцияларини лойиҳалаштириш ва қуриш соҳасида замонавий ҳамда ҳар томонлама асосли илмий-техник қарорларни жорий қилиш ҳамда шу асосда республикадаги энергетика баланси тузилмасидаги гидроэнергетик қувватлар улушини ошириш;

- республика сув салоҳиятини асраб-авайлашни рағбатлантиришни таъминлаш, гидротехник иншоотларни қуриш давомида мавжуд флора ва фаунани сақлаб қолиш, шунингдек сув ресурсларини самарали бошқариш;

- трансчегаравий сув оқимлари ва халқаро кўлларни муҳофаза қилиш ҳамда улардан фойдаланиш бўйича мажбуриятлар ва ратификацияланган халқаро келишувларга риоя қилиш.

Шунингдек, 2017-2021 йилларда Гидроэнергетикани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди. Унга кўра, Ўзбекистон Республикасида 42 янги ГЭС қуриш ва 32 мавжуд ГЭСни модернизация қилинади.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар