Абитуриентлар учун 6-йўналиш имконияти яратилди

Абитуриентлар учун 6-йўналиш имконияти яратилди

Давлат қабул комиссияси маълумотига кўра, 2025/2026-ўқув йили учун бакалавриат таълим йўналишларида бўш қолган ўринларга қўшимча қабул амалга оширилади, деб uz24.uz хабар берди. Яъни абитуриентларга 6-йўналиш имконияти берилади.

Бу имкониятдан кимлар фойдаланиши мумкин?

– 2025 йилги кириш имтиҳонларида 56,7 балл ва ундан юқори натижа кўрсатган, аммо тўғридан-тўғри талабаликка тавсия этилмаганлар;

– рўйхатдан ўтишнинг иккинчи босқичида йўналиш танламай қолган абитуриентлар.

Қабул муддати:

– 2025 йил 25 сентябрдан 3 октябрга қадар my.uzbmb.uz орқали онлайн рўйхатдан ўтиш мумкин;

– рўйхатдан ўтганлар тўплаган баллари бўйича кетма-кетликда базавий тўлов-контракт асосида талаба сифатида тавсия этилади;

– рўйхатдан ўтиш жараёнида фанлар мажмуасига мос йўналишни танлаш мумкин;

– танлов натижалари 2025 йил 8 октябрга қадар эълон қилинади ва тегишли олий таълим муассасаларига юборилади.

Вакант ўринлар ҳақидаги маълумотлар БМАА расмий веб-сайтида эълон қилинади. Абитуриент йўналиш танлаётганда фақат фанлар мажмуасига мос ва бўш ўрин мавжуд бўлган йўналишлар рўйхатини кўради.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар