Юнусобод туманидаги кафе ёниб кетди

Юнусобод туманидаги кафе ёниб кетди
2025 йил 24 май куни соат 18:40 атрофида Юнусобод туманидаги Отчопар кўчасида жойлашган кафеда ёнғин содир бўлгани ҳақида Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар тушган, деб upl.uz хабар берди.

Ёнғин содир бўлган жойга 8 дақиқада ўт ўчирувчилар етиб боришган ва тезкорлик билан ёнғинни бартараф этишга киришган. Олов соат 18:55 да тўлиқ ўчирилган.

Ҳодиса натижасида ҳеч ким жабрланмаган. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар