Ўзбекистон ва БАА ўртасида қандай ҳужжатлар имзоланди?

Ўзбекистон ва БАА ўртасида қандай ҳужжатлар имзоланди?
Ўзбекистон ва БАА ўртасида бир қатор ҳамкорлик ҳужжатлари имзоланди, дея хабар берди президент матбуот хизмати.

Абу-Дабида Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари президентлари ўртасида бўлиб ўтган музокаралар якунида қатор ҳужжатлар имзоланди.

Имзоланган ҳужжатлар:
  • Стратегик шериклик ўрнатиш тўғрисида декларация;
  • Инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисида ҳукуматлараро битим;
  • Молиявий-техник ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро битим;
  • Стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
  • инвестициялар, саноат ва илғор технологиялар, адлия, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги, фойдали қазилмалар соҳаларида ҳамкорлик қилиш тўғрисида идоралараро битимлар;
  • Маданият соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида баённома, Дипломатик академиялар ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим ва бошқалар.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар