Анор саратоннинг олдини олади

Анор саратоннинг олдини олади
"Жить здорово” кўрсатувининг эфирларидан бирида шифокор-иммунолог Андрей Продеус саратон касаллигининг олдини олиш мумкин бўлган энг фойдали мевани айтди.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, анор меваси флавоноидлар манбаи. Флавоноидлар яллиғланишни камайтириди ва саратон ҳужайралари билан курашишда ёрдам беради.

Бир суткалик флавоноидлар миқдорининг 70% и 100 грамм анор мевасида жамланган. Тахминан 150 грамм анордан бир суткалик фойдали флавоноидлар моддасини қабул қилиш мумкин”, - дейди шифокор.

Мутахассиснинг қўшимча қилишича, қизил олма ва олхўри меваларида антоциан моддаси бор. У қандли диабетнинг иккинчи шаклига чалиниш эҳтимолини 16%га камайтиради.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар