Ироқ ФФ Дик Адвокатни истеъфога чиқарди

Ироқ ФФ Дик Адвокатни истеъфога чиқарди
Дик Адвокат 4 ой давомида Ироқ терма жамоасини бошқарди. Шу давр мобайнида жамоа ЖЧ-2022 саралашидан ўрин олган олтита баҳснинг бирортасида ғалаба қозона олмади – 4 дуранг, 2 мағлубият.

Шу туфайли мамлакат футбол федерацияси нидерландиялик мутахассис билан хайрлашишга қарор қилди.

Эслатиб ўтамиз, ироқликлар мундиал саралашининг “А” гуруҳида 4 очко тўплаган ҳолда 5-ўринда бормоқда.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар