Белград-2021. Нодиржон Мирзаҳмедов ирландиялик боксчи устидан ғалаба қозонди

Белград-2021. Нодиржон Мирзаҳмедов ирландиялик боксчи устидан ғалаба қозонди
Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича Жаҳон чемпионатининг 6-кунги баҳслари 30 октябрь, шанба куни бўлиб ўтди.

-48 кг вазн тоифасида Ўзбекистон вакили Нодиржон Мирзаҳмедов ирландиялик Рикки Несбиттга қарши рингга кўтарилди. Учала раундда ҳам Нодиржон устун келди ва ирландиялик рақибини 5:0 ҳисобида мағлуб этиб, кейинги босқичга йўлланмани қўлга киритди.

Чорак финалда Нодирбек қозоғистон вакили Темиртас Жуссуповга қарши жанг қилади.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар