"Насаф" Яйпанда "Турон" устидан ишончли ғалабага эришди (видео)

"Насаф" Яйпанда "Турон" устидан ишончли ғалабага эришди (видео)
Суперлиганинг 17-турида "Турон" ўз майдонида "Насаф"ни қабул қилди. Мазкур учрашувда "аждарлар" яйпанликларга нисбатан бироз фаолроқ ҳаракат қилди ва бу таблода ҳам ўз аксини топди.

Ўйиннинг 21-дақиқасида Ҳусниддин Алиқулов ҳисобни очди. 84-дақиқада эса Норчаев жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилди. Шундай қилиб, қаршиликлар сафардаги ўйиндан 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалаба билан қайтишди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар