Рўзиқул Бердиев: "Умиджон Эргашевнинг ҳолати яхши"

Рўзиқул Бердиев: "Умиджон Эргашевнинг ҳолати яхши"
Coca-Cola Суперлиганинг 11-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Насаф" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдириб ўтди.

Ўйин ҳақида
- Жуда кучли рақиб майдонида ғалаба қозондик. Тезкор голимиз ғалабага асосий омил бўлди. Иккинчи бўлимда мезбонлар катта куч билан олдинга ўтишди, шу сабаб биз ҳимояланишга мажбур бўлдик.

- Умиджон Эргашевнинг ҳолати ҳақида маълумот берсангиз...

- Дарвозабон Умиджон Эргашевнинг ҳолати яхши экан, ҳозиргина айтишди. Вазият шундай бўлди, тасодифан юз берган жароҳат. Ғалабалар осонликча қўлга киритилмайди.

- Жамоангиз иккинчи бўлимда вақт чўзгандек кўринди...

- Вақт чўзиш кўрсатма эмасди. Ютқазаётган жамоага оғир ботади. Атай ўйин чўзганимиз йўқ, биз бундай кўрсатма бермаймиз.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар