"Евро-2020"нинг расмий мадҳияси эълон қилинди (видео)

"Евро-2020"нинг расмий мадҳияси эълон қилинди (видео)
Youtube видеохостингида жорий йил бўлиб ўтадиган “Евро-2020”нинг расмий мадҳияси эълон қилинди. Ушбу композицияда дижей Мартин Гаррикс ва машҳур U2 гуруҳи иштирок этди. Мадҳия We Are The People (“Биз – инсонлармиз”) деб номланади.

Таъкидлаш керакки, Европа чемпионати аслида 2020 йилнинг ёзида ўтказилиши лозим эди, бироқ коронавирус пандемияси туфайли мусобақа бир йилга кечиктирилди.

“Евро-2020” жорий йилнинг 11 июнидан 11 июлига қадар бўлиб ўтади. Учрашувлар 11 та шаҳардаги 11 та стадионда бўлиб ўтади.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар