«Бавария» қаторасига тўққизинчи марта Германия чемпиони бўлди

«Бавария» қаторасига тўққизинчи марта Германия чемпиони бўлди
Фото: «Football24.ru»
Мюнхеннинг «Бавария» жамоаси муддатидан аввал Германия футбол чемпионати жорий мавсуми ғолибига айланди. Ўз уйида Дортмунднинг «Боруссия»сига ютқазиб қўйган (2:3) асосий таъқибчи — «Лейпциг»  мюнхенликларнинг чемпион бўлишида «ёрдамлашиб юборди».

«Бавария» қаторасига тўққизинчи марта Бундеслига чемпионлигини қўлга киритди. «Лейпциг» мавсум тугашига икки тур қолганида 64 очко тўплаб, «Бавария»дан етти очкога ортда қоляпти. Ҳанс-Дитер Флик жамоаси захирасидаги ўйинлар сони биттага кўп.

«Бавария» — Германия Бундеслигасининг мутлақ совриндори: чемпионликлари сони 31 тага етди. Иккинчи ўриндаги «Нюрнберг» ҳисобида тўққизта чемпионлик бор.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар