Конор Макгрегорнинг навбатдаги рақиби ва жанги санаси маълум бўлди

Конор Макгрегорнинг навбатдаги рақиби ва жанги санаси маълум бўлди
Фото: UFC
Икки вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегор (22-4) ва Дастин Порье (26-6) ўртасидаги жанг расман тасдиқланди.

Енгил вазн тоифасининг номдор жангчилари ўртасидаги жанг UFC 257 мусобақасининг асосий воқеаси бўлади. Мазкур UFC кечаси 23 январь куни Лас-Вегасда ўтказилади.

Бу Конор ва Порье ўртасидаги иккинчи жанг бўлади. 2014 йилги UFC 178 мусобақасида Конор рақибини нокаутга учратганди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар