Россиялик машҳур футболчи Ўруновни мақтади

Россиялик машҳур футболчи Ўруновни мақтади
Россия терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Роман Широков ўзбекистонлик легионер Остон Ўрунов ҳақида илиқ фикр билдирди.

- Остоннинг яхши сифатлари бор. У рақибни алдаб ўтишдан ва курашишдан қўрқмайди. Сўнгги пас борасидаги камчилигини тўғриласа бўлади. Умуман олганда, у ҳаммада яхши таассурот қолдирмоқда. Фаолияти қандай бўлишини кузатамиз, - дейди Роман Широков.

Айни пайтда кўпчилик мухлису мутахассисларни Остон Ўрунов кейинги фаолиятини қайси жамоада давом эттириши қизиқтирмоқда.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар