Шоҳжаҳон Эргашев ҳақида сўнгги маълумот

Шоҳжаҳон Эргашев ҳақида сўнгги маълумот
Сўнгги кунларда профессионал боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев борасида ижтимоий тармоқларда турли гап-сўзлар тарқалди.
Унинг автофалокатга учрагани ҳақида миш-мишлар, операция столида ётган эски суратлари чиқиб кетди.

Аммо, ҳавотирланишга ҳожат йўқ. Боксчи айни пайтда соғ-саломат. У ҳозирда АҚШда бўлиб турибди ва навбатдаги жангига айнан ўша ерда тайёргарлик кўрмоқда.

Сўнгги маълумотга кўра, у 20 июль куни Россиянинг Геленжик шаҳрида рингга кўтарилиши лозим. Унинг ўша кунги рақиби ҳозирча номаълум.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар