Ўзбекистонлик икки боксчи чорак финалга чиқди (видео)

Бангкок шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионати доирасидан ўрин олган учинчи кун беллашувлари давом этмоқда.
-69 килограмм вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Бобо-Усмон Батуров бугун турнирдаги иккинчи жангини ўтказди. У эронлик боксчи Сажжар Каземзадапоштирига қарши рингга чиқди ва рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади.
Бу ғалаба Бобо-Усмон Батуровга чорак финал йўлланмасини тақдим қилди.
Батуров турнирдаги иштирокини 19 апрель куни бошлаган ва дастлабки жангида мўғулистонлик Баярку Ганбаатарни нокаутга учратганди.
Бугун кундузги дастурда -81 килограмм вазн тоифасида иштирок этаётган Дилшодбек Рўзметов ҳам дастлабки жангини ўтказди.

У ҳиндистонлик Брижеш Ядавга қарши баҳс олиб борди ишончли ғалабага эришиб чорак финалга йўл олди. Рўзметовнинг ярим финал йўлидаги рақиби қозоғистонлик Бек Нурмаганбет бўлади.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!-69 килограмм вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Бобо-Усмон Батуров бугун турнирдаги иккинчи жангини ўтказди. У эронлик боксчи Сажжар Каземзадапоштирига қарши рингга чиқди ва рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади.

Изоҳлар 0
…