Маҳмуд Мурадовнинг навбатдаги жанги муддати ва рақиби аниқ бўлди

Маҳмуд Мурадовнинг навбатдаги жанги муддати ва рақиби аниқ бўлди
Аралаш қоидалар яккакураши бўйича ўрта (-84 кг) вазн тоифасида октагонга чиқадиган ўзбекистонлик Маҳмуд Мурадов (18-6, 12 КО) 16 марта куни навбатдаги жангини ўтказади. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, Маҳмуд Мурадов 16 март куни Чехиянинг Брно шаҳрида ўзининг 25-жангини ўтказади. Xtreme Fighting Nation (XFN) турнири доирасида ташкил этиладиган мазкур жангда Маҳмудга швециялик Диего Гонсалес (20-12, 1 КО) рақиблик қилади.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги марта Маҳмуд Мурадов 2018 йилнинг 27 декабр куни октагонга чиққанди. Ўшанда у Чехияда бўлиб ўтган XFN турнирида польшалик Гжегож Сивини учинчи раундда нокаутга учратиб ғалаба қозонганди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар