Роналду қимматбаҳо кристаллар билан тасвирланди

Роналду қимматбаҳо кристаллар билан тасвирланди
Колумбиялик рассом Маурисио Бенитес «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду суратини чизди.

Тасвир тўлалигича Swarovski кристалларидан ясалган. Унда «Реал» ҳужумчисининг Чемпионлар Лигаси 2017/18 мавсуми яримфиналида «Ювентус»га урган голи тасвирланган.

Эслатиб ўтамиз, 33 ёшли Роналду ўтган ёзда 112 миллион евро эвазига «Реал»дан «Ювентус»га ўтган эди.

Манба: tribuna.uz
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар