Симеоне: "Атлетико" ўзи истагандек ўйнай олмади"

Симеоне: "Атлетико" ўзи истагандек ўйнай олмади"
"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне "Барселона"га қарши бўлиб ўтган ЛаЛиганинг 8-тур учрашуви (1:1) ҳақида фикр билдирди.

"Бу баҳс ҳар хил услубда ўйнайдиган жамоаларнинг ажойиб ўйин бўлди. Биринчи бўлимни яхши ўтказдик, аммо 60-дақиқадан рақиб кўпроқ ҳужум қила бошлади, чунки улар ҳисобни тенглаштиришни истаётганди. Яхши ҳимояландик, бироқ хоҳлаганимиздек ўйнай олмадик.

Сауль ўсишда давом этяпти, у биз учун жуда муҳим футболчи. Биз унга катта умид билдиряпмиз, чунки Сауль келажагимиз" - дейди Симеоне.

Манба: championat.asia
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар