Сенегал Ироқни йирик ҳисобда енгиб, плей-офф умидини сақлаб қолди

Сенегал Ироқни йирик ҳисобда енгиб, плей-офф умидини сақлаб қолди

2026 йилги жаҳон чемпионатида гуруҳ босқичининг 3-тур учрашувлари давом этмоқда. «I» гуруҳида Сенегал миллий жамоаси Ироқни 5:0 ҳисобида мағлуб этиб, кейинги босқичга чиқиш имкониятини сақлаб қолди.

Сенегал ўйинни жуда фаол бошлади ва 4-дақиқада Диарра ҳисобни очди. 13-дақиқада Ироқ ҳимоячиси Сулака қизил карточка олиб, жамоасини бир киши кам қолдирди.

Сон жиҳатдан устунликка эга бўлган Сенегал иккинчи бўлимда рақиб дарвозасига яна тўрт бор йўл топди. 56-дақиқада Сарр фарқни оширди. Орадан уч дақиқа ўтиб Пап Гуйе ҳисобни 3:0 кўринишига келтирди.

71-дақиқада Пап Гуйе дубль қайд этди. Учрашувга нуқтани 82-дақиқада Ндиайе қўйди — 5:0.

ЖЧ-2026. «I» гуруҳи, 3-тур

Сенегал — Ироқ — 5:0

Голлар: Диарра, 4; Сарр, 56; П. Гуйе, 59, 71; Ндиайе, 82.

Сенегал: Диав, Диатта, Сек (Сисс, 58), Ниакате, Якобс, И. Гуйе, Диарра (П. Гуйе, 57), Мбайе (Ндиайе, 57), Камара (Жексон, 57), Мане, Сарр (Диао, 81).

Ироқ: Басил (Ҳасан, 46), Путрос, Ҳошим, Сулака, Доски, Ал Аммари, Жассим (Ар Решави, 58), Байиш, Иқбол (Якоб, 67), Қосим (Юнус, 16), Ал Ҳаммади (Юсуф, 58).

Огоҳлантиришлар: Сек, 18; Ал Аммари, 75; П. Гуйе, 81; Доски, 90.

Четлатиш: Сулака, 13.

Ушбу ғалабадан кейин Сенегал 3 очко билан гуруҳда учинчи ўринни эгаллади. Энди жамоа энг яхши учинчи ўрин соҳиблари қаторида плей-оффга чиқиш учун бошқа гуруҳлардаги натижаларни кутади.

Ироқ эса очкосиз қолиб, турнирдаги иштирокини якунлади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар