Нагелсманн Нойер мавзусини ёпди, Ману ҳаммасини айтган

Нагелсманн Нойер мавзусини ёпди, Ману ҳаммасини айтган

Германия терма жамоаси бош мураббийи Юлиан Нагелсманн дарвозабон Мануэль Нойерни терма жамоага қайтариш борасидаги гап-сўзларга муносабат билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

ОАВда ҳанузгача «Бавария» сардори, яқин орада 40 ёшни қаршилайдиган тажрибали посбон яна бундестимга чақирилиши мумкинлиги муҳокама қилинмоқда. Тахминларга кўра, у Жаҳон чемпионати арафасида Германия дарвозаси атрофидаги вазиятга ечим бўлиши мумкин.

«Бу масалада позициямни аниқ айтганман, Манунунг ўзи ҳам фикрини равшан билдирган. У терма жамоадаги фаолиятини якунлаган. Ҳозир ҳам у “Бавария”да ўз ишини жуда яхши бажармоқда, аммо бизда Бауманн деган яна бир аъло дарвозабон бор. Олли шу даражада ўйнашда давом этса, Жаҳон чемпионатини жуда яхши ўтказади», — деди Нагелсманн Kicker нашрига берган изоҳида.

Мануэль Нойер 2024 йилда Германия терма жамоасидаги фаолиятига нуқта қўйганди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Dilshoda
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар