Роналду машғулотдан суратлар жойлаб, бир сўз ёзди

Роналду машғулотдан суратлар жойлаб, бир сўз ёзди

"Ал-Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналду якшанба оқшомида ижтимоий тармоқларда машғулотдан олинган бир нечта суратларини улашди. 40 ёшли футболчи бу кадрларга атиги битта сўз билан изоҳ қолдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

"Кетдик!" — деб ёзди Роналду.

Душанба оқшомида "Ал-Наср" Саудия Арабистони Про-лигасида "Ал-Ҳилол"га қарши жуда муҳим учрашувда майдонга тушади. Ҳозирда жамоалар турнир жадвалининг илк икки поғонасини эгаллаб турибди: 13 турдан кейин "Ал-Ҳилол"да 35 очко, "Ал-Наср"да эса 31 очко бор.

Шуни ҳам айтиш керакки, Роналду жамоаси чемпионатдаги сўнгги уч учрашувда бор-йўғи бир очко жамғарган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар