Роналду 40 ёшида ҳам футболни тарк этмаяпти

Роналду 40 ёшида ҳам футболни тарк этмаяпти

«Ал-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду 40 ёшида ҳам майдонга тушишда давом этаётганига изоҳ берди. Португалиялик юлдузнинг таъкидлашича, у ҳануз юқори мотивацияни сақлаб қолган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Роналду Globe Soccer Awards маросимида саҳнадан туриб, футболни давом эттириш осон эмаслигини, бироқ ундаги иштиёқ ҳаммасидан устунлигини айтди. Унинг сўзларига кўра, у ҳали ҳам ғалаба қозониш, совринлар ютиш ва голлар уришни хоҳлайди.

Маълумки, Роналду Яқин Шарқнинг энг яхши футболчиси совринини қўлга киритди. Ушбу мукофот унга кетма-кет учинчи йил топширилди.

40 ёшли футболчи жорий календар йилида 40 та гол уришга ҳам улгурган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар