Спиннаццола Италия Суперкубогида «Интер» бироз устунроқ деди

Спиннаццола Италия Суперкубогида «Интер» бироз устунроқ деди
Италиянинг «Наполи» клуби Италия Суперкубоги ярим финалида «Милан»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, финал йўлланмасини қўлга киритди. Энди Антонио Конте бошқарувидаги жамоа «Интер» – «Болонья» жуфтлиги ғолибига қарши майдонга тушади.

«Наполи» футболчиси Леонардо Спиннаццола журналистлар саволига жавобан эҳтимолий рақиблар ҳақида фикр билдирди. «Ўйлашимча, ‘Интер’ кучлироқ.

Аммо агар ‘Болонья’ ‘Интер’ни ютса, демак, у яна бир финалга лойиқ бўлади. Менимча, мухлислар ‘Наполи’ ва ‘Интер’ ўртасида яна бир ўйин кўришни истайди, шунинг учун кутамиз», — дея Спиннаццола сўзларини pianetamilan.it келтирди.

«Наполи» Италия Суперкубогини охирги бор 2014 йилда қўлга киритган.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар