Флик: 'Жоан Гарсия трансфери тўғри қарор эди'

Флик: 'Жоан Гарсия трансфери тўғри қарор эди'
Барселона бош мураббийи Ханс-Дитер Флик матбуот анжуманида жамоа асосий дарвозабони Жоан Гарсия ҳақида фикр билдирди. "Жоан Гарсиядан нимаси билан ҳайратландингиз?

Бу мураккаб савол, чунки мен илгари Мануэль Нойер ва Марк-Андре тер Штеген каби буюк дарвозабонларни бошқарганман. Жоаннинг келажаги ёрқин.

Мен биринчи кунданоқ унинг салоҳиятини кўрдим. У жуда сифатли дарвозабон: тўпи билан яхши ишлайди, тезкор ва динамик.

Унинг трансфери тўғри қарор эди – яқин йилларда у бизга барқарорлик олиб келади," – деди Флик журналистларга. Эслатиб ўтамиз, Жоан Гарсия яқинда тиззасидан олган жароҳати сабаб икки ой майдонга туша олмаганидан сўнг сафга қайтди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Ravshan
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар