Обамеянг дубли 'Марсель'га ғалаба келтирди

Обамеянг дубли 'Марсель'га ғалаба келтирди
'Марсель' ва 'Ньюкасл' Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг бешинчи турида куч синашишди. Учрашув Франциянинг 'Велодром' стадионида бўлиб ўтди.

Меҳмонлар сафида Харви Барнс 6-дақиқада ҳисобни очиб, 'Ньюкасл'ни тезкор гол билан олдинга олиб чиқди. Аммо танаффусдан сўнг, 'Марсель' мураббийи Роберто де Зерби ўйинчиларни руҳлантиришга муваффақ бўлди.

Иккинчи бўлим бошида, 46 ва 50-дақиқаларда, Пьер-Эмерик Обамеянгнинг дубл голлари эвазига 'Марсель' ўйинни ўз фойдасига ҳал қилди. Ўз имкониятларидан фойдалана олмаган 'Ньюкасл' ғалабани қўлдан бой берди ва француз клуби 2:1 ҳисобида зафар қучди.

Ушбу ғалабадан сўнг, 'Марсель'нинг очколари 6 тага етди, 'Ньюкасл' эса 9 очкода қолди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар